Рус мактаблари нега керак (2-қисм)

A A A
Рус мактаблари нега керак (2-қисм)

Рус маъмурияти, хусусан, Кауфман аввалбошда маҳаллий типдаги мактабларга қаршилик қилмаган, у туркистонлик ёшларни зўрлик йўли билан рус мактабларига олиб келишга қарши бўлган. Туркистонлик ёшларнинг ўз хоҳишлари билан рус мактабларига оёқ қўйиши – Кауфманнинг орзуси бўлган. У “фақат халқ таълимигина Туркистон ўлкасини руҳан босиб олишга қодир”, деб билган. (Туркестанские ведомости. 1908. №224, 16 октябрь).

Кауфман (1867-1882 йиллардаги Туркистон генерал-губернатори) маҳаллий мактаблар ўз-ўзидан йўқолиб кетишига ишонган. Унинг фикрича, хоч эмас, балки мактаб Туркистонга христианча рус цивилизациясини олиб келади: “Биз Туркистон ўлкасига христиан динини олиб келишимиз шарт, лекин аҳолига православ динини тавсия қилмаслигимиз керак” (Архив. Савицкийнинг шахсий фонди).

Энди навбат Остроумовга (1846-1930, рус шарқшуноси). Унинг 1910 йил 25 февралда Тошкентда нашр қилинган “Колебания во взглядах на образование туземцев в Туркестанском крае” дегич мақоласидан парчалар келтирамиз:
“Маҳаллий халққа русча таълим бериш ҳақида биринчи бўлиб генерал-адьютант фон Кауфман ўйлай бошлади. Бу мушкул масалага марҳум генерал ўта эҳтиёткорлик ва юксак эътибор билан ёндашган. Кауфман маҳаллий эски мактаблар ўз умрини ўтаб бўлгани ва келгусида тараққий этиши учун ҳеч қандай зарур омилларга эга эмаслигини билган. У фақат европача таълим тараққий этишига ишонган.

Шунингдек, у Туркистон ўлкасида сарт ва татарларга этник жиҳатдан яқин, лекин мусулмонча мафкура билан забт этилмаган кўпсонли қирғиз халқи ҳам борлигини билган. Шунинг учун у жамики эътиборини Туркистонда айнан қирғиз болалари учун рус мактаблари ташкил этишга қаратадики, бу орқали рус мактабларида ўқийдиган қирғиз болаларининг руслашиб кетиши ва алалоқибат рус фуқаролигига интилиши кўзланган. Шундан сўнг тор доирадаги бир ёқлама фикрлайдиган мусулмонлар (қирғизларга) европача цивилизация тамойилларига мувофиқ келмайдиган ўз таъсирларини ўтказолмайдиган даражага келиб қолади.

1879 йилда Тошкентда, руслар билан биргаликда маҳаллий қирғизларнинг фарзандлари ўқиши керак бўлган, ўқитувчилар тайёрланадиган ўрта мактаб ташкил қилинди. Кейин 1884 йилда Тошкентда маҳаллий болалар учун илк рус-тузем мактаби очилди. Бу янги мактабда рус тилини ўргатишдан ташқари араб-форс алифбоси ва мусулмонча ақийдаларни ўрганишга ҳам имконият яратиб берилди.

Генерал-адъютант Розенбах (1884-89 йиллардаги Туркистон генерал-губернатори) маҳаллий халқ онгида рус давлати – улар учун қадрдон давлат деган тушунча хосил бўлишига ва рус тили уларнинг она тилига айланишига ишонган”.

Остроумовнинг барон А.Б.Вревскийдан (1889-98 йиллардаги Туркистон генерал-губернатори) келтирган мана бу иқтибоси кишини сергаклантиради:

“Туркистонликлар рус-тузем мактабларида берилётган билимлардан ва рус тилини ўрганишдан ўзларида ҳузур-ҳаловат ҳис қилишларига, унинг фойдасини ўзлари англаб етишига умид боғлашимиз керак. Маҳаллий миллат болаларини мактабга маъмурий идоралар воситасида жалб қилиш кўзланган мақсадга олиб бормайди: ота-оналари хоҳиши билан эмас, аксинча ташқи мажбурлик билан ўқишга киришган болалар эрксиз, истар-истамас ва беҳудага ўқийдилар. Бундай усул рус мактаби ва рус ҳукумати қадр-қимматига мос келмайди. Шундай давр келдики, маҳаллий аҳоли рус, фақат рус мактабидагина давлат хизматларининг ҳар қандай турида ас қотадиган билимларни кўра билсин”. (Иқтибос тугади)

Охир-оқибат шунга бориб етилдики, юқори лавозимларга маҳаллий фуқаролар ичидан рус тилини биладиганларгина тайинланадиган, ота тилини чуқур билиши бунда инобатга олинмайдиган бўлди.

Тушуниб турганингиздек, бу ерда хорижий тилни ўрганмасликка урғу берилётгани йўқ. Асло. Бирор бир чет тилини ўрганмасликка даъват – буни соғлом ақл кўтаролмайди. Мақсад – тарихан шаклланиб келаётган туркий ота тилимизни хис қилишга чақириқ. Негаки тил, аввалбошда таъкидлаганимиздек, маданият ташиш хусусиятига эга.

Гоҳида кўча-кўйда рус тилида бурро гаплашадиган, аммо ўз ота тилида ўз фикрини эркин баён қилолмайдиган ёшларга кўз тушиб қолади. Яна гоҳида ўзбек тилида сўз очишни ўзига эп кўрмайдиган ўзбекларга ҳам гувоҳ бўласан киши. Шунда генарал Кауфман ўз мақсадига етганини кўрмасдан иложимиз йўқ.

Рус мактабда ўқиш билан биргаликда ўзбек тилини, қадриятларимизни чуқур биладиган болаларнинг ҳам борлиги – уларнинг оиласида тарбия жуда яхши эканлигидан далолат. Лекин афсуски, бу кабилар кам. Ҳатто жуда кам. Атрофга боқинг...

Рус мактабларининг тобора ўсиб боришини ва ота-оналар фарзандларини ўзбек мактабларига ўқишга бермасликни одат қилиб олишини Ўзбекистоннинг улкан муаммоларидан бири деган бўлардим. Ҳа, бу ўйлаб кўрилиши керак бўлган муаммо. Бунинг муолажаси шуки – ўзбектилли мактабларни рақобатга чидамли қилиш. Токи ҳар бир ўзбекистонлик ўз фарзандини хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанлар чуқур ўргатиладиган ўзбек мактабга беришни орзу қилсин.

Унутмайлик, Ўзбекистоннинг келажаги – бу ўзбектилли мактаблар.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда

Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

«Реал»да «тозалаш» ишлари: Фақат 5 футболчи «даҳлсиз»

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Трамп: "Дунёдаги энг фаол террорчиси йўқ қилинди"

Америка етакчиси баёнотни ўзининг Truth Social саҳифасида эълон қилди.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи: "Украина урушни тугатишга тайёр"

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Андрей Гнатов айтиб ўтди.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

Тюменда фавқулодда қўнишни амалга оширган самолёт экипажи Тоболскка олиб кетилади

Бу ҳақда ТАСС агентлигига вилоят ҳукумати ахборот маркази маълум қилди.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.