Россияда синтетик наркотик сотганликда гумонланган мигрантлар ҳибсга олинди

Россияда синтетик наркотик сотганликда гумонланган мигрантлар ҳибсга олинди

Россия ИИВнинг Астрахан вилоятидаги бошқармаси тиббий муассасадан 20 нафар астраханлик шахслар номаълум моддадан заҳарланиш белгилари билан реанимация бўлимига ётқизилгани ҳақида маълумот олди, деб хабар беради РФ ИИВ Астрахан вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органининг маълум қилишича, номаълум дори воситасидан заҳарланган 4 нафар шахс вафот этди, 20 нафари жонлантириш бўлимида.

Ушбу фактлар асосида Россия ИИВнинг Астрахан шаҳри бўйича Тергов бошқармасининг ахборот ва телекоммуникация технологиялари, гиёҳванд моддалар савдоси ва иқтисодий соҳада содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўлими терговчиси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

"Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россия ИИВ вилоят бош бошқармаси наркотик моддаларни назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумон қилинган, воқеага алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахслар аниқланди. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикасининг уч нафар фуқароси Ставропол ўлкасида полиция томонидан ушланиб, Астраханга олиб кетилди", - дейилади хабарда.

Керакли текширувлар, жумладан, генетик текширувлар ўтказилмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари ва тезкор тадбирлар давом этмоқда.

Ноқонуний фаолиятга аралашган шахслар, шунингдек, ҳаёт учун хавфли бўлган тақиқланган моддаларнинг бошқа истеъмолчилари аниқланмоқда.

"Гиёҳванд моддаларни ноқонуний муомаладан бутунлай чиқариб ташлаш чоралари кўрилмоқда", — деди Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!