Россияда қарияларни «мойка»да ишлатиш таклиф қилинди

Россиялик депутат қарияларни "мойка"да ишлатишни таклиф қилиб чиқди.
Сургут шаҳар думаси депутати Евгений Барсов нафақахўрларни автоювиш шохобчаларида ишлатишни таклиф қилди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Барсовнинг бу таклифи жамоатчиликнинг кескин танқидларига сабаб бўлган.
Депутат эса бу таклифи билан қарияларнинг кундалик харажатларини қоплашига ёрдам бермоқчилигини маълум қилган. Унинг фикрича, бу иш нафақахўрлар учун қўшимча даромад манбаи бўлиши мумкин.
Тиришқоқ қариялар эса ойига 100 минг рублгача топиши ва ўз меҳнати билан жамиятга фойда келтириши тайин, дейди у. Депутат, шунингдек, ўз кузатишларига кўра, автоювиш шохобчаларида қариялар ишламаётганини айтган.
Айтиш жоизки, 2018 йилги даромад декларациясига кўра, Барсов 10 та спорт самолёти, 29 та хонадон ва ер участкаларига эга бўлиб, ўша йили 33,5 миллион рубль фойда кўрган.
Сўнгги пайтларда рус депутатлари ҳам ўзимизникилардан ранг олаётганга ўхшайди.