"РБК"нинг хабар беришича, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилишида шундай таклиф билан чиққан.
Унинг айтишича, Пекин ШҲТга аъзо манфаатдор давлатларни Россия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастурда иштирок этишга чорлаяпти.
Халқаро илмий ой станцияси (ИЛРС) - "Роскосмос" ва Хитой миллий космик бошқармаси ўртасидаги қўшма лойиҳадир. Режага кўра, объект қурилиши 2031-2035 йилларга мўлжалланмоқда.
Хитойнинг узоқ космосни ўрганиш дастурининг бош ишлаб чиқарувчиси Ву Янхуа таъкидлаганидек, Хитой раҳбарлигидаги база 2035 йилга келиб Ойнинг жанубий қутбидан 100 км радиусда илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Ойда халқаро илмий станция қуриш лойиҳаси илк бор 2021 йилда пайдо бўлган эди. Ойнинг жанубий қутбидаги иншоот 100 км радиусда тадқиқот олиб бориш имконини беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.