Россия ва Ғарб ўртасида темир парда тушмоқда — Лавров

Россия ва Ғарб ўртасида темир парда тушмоқда — Лавров

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларуст ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади "Интерфакс".

Россия вазирининг сўзларига кўра, Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар 2014 йилдан бери мавжуд эмас, ўзаро ҳамкорликнинг барча механизмлари йўқ қилинган. У бунда Европа Иттифоқини айблади.

"Ҳозир бу муносабатлар йўқлигининг ажабланарли жойи йўқ. Лекин биз ҳеч қачон муносабатларни тугатмаганмиз. Фақат шуни айтишим мумкинки, бундан буён на америкаликларга, на ЕИга ишонамиз, муҳим соҳаларда уларга қарам бўлмаслик учун барча зарур ишларни қиламиз", — дея қўшимча қилди Лавров.

Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, агар Ғарб давлатлари ўзларининг буюклиги билан овора бўлишдан бўшаб, қандайдир таклифлар билан Россияга мурожаат қилсалар, Москва уларни кўриб чиқади.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!