Россия Украина заминига уруш олиб келди ва бу фожиани ўз танасида ҳам ҳис қилиши керак — Зеленский

Россия Украина заминига уруш олиб келди ва бу фожиани ўз танасида ҳам ҳис қилиши керак — Зеленский

Украина президенти кечки мурожаатида Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумига изоҳ бермади, бироқ Россия ҳам урушни ҳис қилиши кераклигини айтди.

Зеленский, шунингдек, Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Олександр Сирскийнинг учта “самарали” ҳисоботи ҳақида гапирди. Бироқ унинг тафсилотларини очиқламади.

"Украиналиклар ўз мақсадларига қандай йўл билан эришиш мумкинлигини яхши билишади. Бу йўлни биз танлаганимиз йўқ. Россия бизнинг юртимизга уруш олиб келди, энди улар ҳам бу фожиани ўз таналарида ҳис қилишлари керак. Биз адолатли ва тинч дунёда имкон қадар тезроқ ўз мақсадларимизга эришишга интиламиз", — дея таъкидлади Украина президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!