Россия қўшинлари Украина қўшинларининг Курск вилояти шимолига юришини тўхтатди
Россия қўшинлари Украина қўшинларининг Курск вилояти шимолига юришини тўхтатди ва айрим гуруҳларнинг шарққа юришга уринишлари ҳануз давом этаётган бўлса-да, Москва уларни муваффақиятли ушлаб турибди, дея маълум қилди Тhe New York Times'га интервью берган ҳарбий таҳлилчилар.
Газетанинг қайд этишича, Курск вилоятидаги воқеаларга қарамай, Россия қўшинларининг Часов Яр, Торецк ва Покровск ҳудудларидаги ҳужуми тўхтамаяпти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).