Россия қуролли кучларининг Полтавага берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди
Россия Қуролли кучларининг Полтавадаги ўқув марказига берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди.
Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар давлат хизматига таяниб, "РБК-Украина" хабар берди.
Бундан ташқари, 271 киши жароҳатланган. 25 кишини қутқариш мумкин бўлган, улардан 11 нафари вайроналар остидан озод қилинган.
Қутқарувчиларнинг қайд этишича, беш киши олти қаватли ўқув биноси вайроналари остида қолган бўлиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).