Россия "Катта Саккизлик"ка қайтадими?

Россия "Катта Саккизлик"ка қайтадими?

“Россияни "Катта Саккизлик"ка қайтариш эҳтимоли ҳақида гапиришдан олдин, G7 иштирокчилари бу масала бўйича муштарак позицияни келишиб олишлари керак”, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президенти Эммануэль Макроннинг Россияни 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган G7 саммитига таклиф қилиш ҳақидаги чорловига рози бўлганди. Трамп бу масалани Биаррицдаги G7 саммитида кўтариши кутилмоқда. Ўз навбатида Россия Президенти Владимир Путин Россия G7 мамлакатлари билан ҳар қандай алоқани фойдали деб билишини ва G8 форматининг қайта тикланишини истисно этмаслигини айтди.

«Ҳар қандай таклифлар расмийлаштирилиши ва кўриб чиқилиши учун Россия томонига топширилиши керак. Агар “Кучли еттилик” ўзининг таклифлари жиддий эканлигини билдирмоқчи бўлса,  ушбу мавзуни муҳокама қилишни жамоатчиликдан расмий томонга ўтказиш керак”, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова брифингда.

Унинг сўзларига кўра, бугун Россиянинг “Катта Саккизлик”ка қайтиши ҳақида фақат бир нечта баёнотлар мавжуд.

Маълумот учун, G8 формати 1998 йилдан бери мавжуд. 2014 йилда G7 га қисқартирилди, Қримдаги воқеалар фонида клуб аъзолари Сочидаги кейинги саммитга бормасликка қарор қилишди, аммо Россиясиз Брюсселда йиғилишди. Ғарб мамлакатлари Россия Федерациясини Украина ишларига аралашганликда айблади ва санкциялар киритди. Москва қасос олди, барча айбловларни бир неча бор рад этди ва у билан санкциялар тилида гаплашиш самарасиз эканлигини айтди. Сўнгги пайтларда Ғарбда Россия Федерациясига қарши санкцияларни бекор қилиш зарурати ҳақида фикрлар тобора кўпайиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япониядан ташкил топган G7 раҳбарлари 24-25 август кунлари Франциядаги Биарриц шаҳрида яна йиғилишади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!