"Россия Буюк Британияни масхара қилмоқда"

"Россия Буюк Британияни масхара қилмоқда"

Россия Солсберида «Новичок» моддаси билан заҳарлаш ҳолати юз берганидан сўнг, Буюк Британия устидан кулмоқда, ахборот урушини олиб бормоқда ҳамда ушбу давлатнинг атайин ғашига тегмоқда. Британия томони айнан Москвани заҳарлаш билан боғлиқ вазиятга алоқадор дея ҳисоблайди, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Муаллифнинг таъкидлашича, «уйғониш» вақти келган. Унинг сўзларига кўра, бу «сиёсий театр» шаклига ўтиб кетган урушдир.

«Биз буни тан олиш учун кечикдик. Боз устига, бунга қарши изчил стратегия масаласида ғафлатда қолиб кетдик», - дейилади The Guardian’нинг материалида.

Журналистнинг сўзларига кўра, Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси расмий твиттер-аккаунти «дипломатия ҳақидаги барча тан олинган тушунчаларни бузиб ташлади», шунингдек, мамлакатнинг ғашига тегиб, Россия ташқи сиёсатини танқид қилувчи ҳар бир киши ёки тузилмани масхара қилмоқда ҳамда устидан кулмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!