Роналдунинг «Байер»га ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Роналдунинг «Байер»га ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритилди

«Байер»нинг «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қизиқиши ҳақидаги маълумотлар сохта бўлиб чиқди.

Олдинроқ саудиялик журналист Алхаза Мутаб Леверкузен клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 39 ёшли португалияликни шу ёзда сотиб олишни истаётгани ҳақида хабар берганди.

Инсайдер олинган маълумот манбаларига иқтибос келтирмади, аммо апрель ойида Роналду «Байер»га ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Кейин "LLF" аккаунти бу ҳақда "Bild"га ҳавола билан ижтимоий тармоқларда хабар берди. Немис журналистлари ўзларининг нашрларида бу ҳақда ҳеч қандай хабар йўқлигини айтишди. Бундан ташқари, "LLF" ҳисобининг номи "La Liga Fradus" (Ла Лига фирибгарлари) деган маънони англатади.

Криштиану Роналду 2023/24 йилги мавсумда «Ан-Наср» сафида тўп тепди, форвард 43 та ўйинда 42 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Саудия Арабистони клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!