"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоани тарк этиши мумкин, деб ёзади COPE.
26 ёшли футболчи ноябрь ойи охиридан буён майдонга тушмаяпти. Аввалига "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчининг ошқозонида муаммолар борлигини маълум қилган бўлса, кейинроқ Араухо руҳий қийинчиликлар туфайли режадан ташқари таътилга чиққани ҳақида маълумот пайдо бўлди. ОАВда уругвайлик футболчи 25 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида "Челси"га қарши сафар ўйинида (0:3) четлатилганидан қаттиқ хавотирда экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Манбанинг таъкидлашича, ҳимоячининг руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолари дастлаб кўринганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди. У "Барселона"да бошқа ўйнамаслиги мумкин.
Араухо "кўк-анорранглилар" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда футболчи барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.