Риштонда 1000 та арзон уй-жой қурилади

Риштонда 1000 та арзон уй-жой қурилади

Ҳукуматнинг Риштон туманини комплекс ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилмоқда.

Қарор билан тасдиқланган ДАСТУРга кўра, ушбу туманда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 83 та инвестиция лойиҳалари бажарилади.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда туманда мақсадли дастурлар асосида 1000 та арзон уй-жойлар қурилиши ҳамда  7 181 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилмоқда.

Дастур ижроси ҳар чоракда маҳаллий кенгашда муҳокама қилиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!