«Реал»нинг баъзи футболчилари Зиданнинг истеъфосини истамоқда

«Реал»нинг баъзи футболчилари Зиданнинг истеъфосини истамоқда

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоадаги аввалги обрўсини йўқотган.

ESPN хабарига кўра, баъзи футболчилар Зиданнинг маҳорати пасайган деб ҳисобламоқда ва истеъфога чиқарилишини истамоқдалар.

Агар Зидан ишдан олинса, унинг ўрнига Жозе Моуриньо асосий номзод сифатида қараляпти.

Клуб раҳбарияти ёзги трансферлардан мамнун ва таркибни кучли деб ҳисобламоқда. Ёзда клуб 6 нафар футболчини, жумладан, яримҳимоячи Эден Азар ва ҳужумчи Лука Йовични харид қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 11 ойлик танаффусдан сўнг «Реал»га қайтган эди ва шу пайтгача ўтказилган 11 та ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонди, холос.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!