Қуръондан кейинги муқаддас китоб муаллифи қандай умр кечирган эди?

A A A
Қуръондан кейинги муқаддас китоб муаллифи қандай умр кечирган эди?

2017 йилнинг 19 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Ундаги “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз”, деган сўзлари Ўзбекистоннинг бу борадаги позициясини аниқ ва равшан кўрсатиб берди. Нутқда, жумладан, шундай дейилади: “Марказий Осиё Уйғониш даври намояндаларининг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини алоҳида қайд этмоқчиман. Ана шундай буюк алломалардан бири Имом Бухорий ўз аҳамиятига кўра ислом динида Қуръони каримдан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Саҳиҳи Бухорий”нинг муаллифи сифатида бутун дунёда тан олинган. Бу улуғ зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўғрисидаги таълимотини кенг ёйиш мақсадида биз Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдик”.

Ҳадис илмининг султони Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этишда ушбу халқаро Марказнинг ўрни катта. Марказ илмий тадқиқотлар ва малака ошириш ўқувлари йўналишида фаолият юритади. Йилига тўрт марта “Имом ал-Бухорий сабоқлари” журнали чоп этилади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳазратнинг шоҳ асарлари “Ал-Жомеъ ас-саҳийҳ” (4 жилдлик) ва “Ал-адаб ал-муфрад” тўлиғича ўзбек тилига ўгирилиб, кенг китобхонлар оммасига тортиқ этилган. Бугунги кунда Имом Бухорий номи билан Тошкент ислом институти фаолият юритмоқда. Қолаверса, бир неча жоме масжидлар ҳадис билимдонининг номи билан аталади.

Самарқанднинг Хартанг қишлоғида, аллома дафн этилган гўшада муҳташам мажмуа барпо этилган. Бу ёдгорлик мажмуаси Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Андижон, Наманган, Қўқон ва Шаҳрисабз халқ усталари томонидан қисқа муддат, яъни саккиз ой мобайнида барпо этилган экан. Мажмуа таркибида ҳазратнинг мақбаралари, катта жоме масжид, музей ва бошқа иншоотлар бор. Таъкидлаш жоизки, музейда биринчи юртбошимизга ўша пайтлардаги Саудия Арабистони подшоси томонидан совға қилинган каъбапўш сақланади. Шунингдек, мажмуа худудида бешта чинор дарахти ва улар бўйидаги ҳовуз ҳам тарихий аҳамиятга эга. Ушбу дарахтлар 16-асрда Бухоро хони Аблуллахон томонидан экилган. Ҳозирда чинорларнинг ёши 570 дан ошганини мутахассислар таъкидлашади. Бугунги кунда ер шарининг турли нуқталаридан келаётган зиёратчиларни кўрганда, Қуръони каримдан кейин иккинчи ўриндаги муқаддас китоб “Саҳиҳи Бухорий”ни тузган зот билан ватандошлигингдан фахрланиб кетасан киши.

Фото: qadamjo.uz

Имом Бухорий ҳазратлари дунё миқёсида нечоғлик улкан мартабага эга бўлишига қарамасдан, собиқ шўро тузуми даврида ўзининг муносиб қадр-қимматини топмаган сиймолардан бири эди. Энг аянчлиси, хорижий юртларда, айниқса, мусулмон оламида юксак эхтирому чексиз меҳр-муҳаббатга сазовор бўлган аллома ўз юртида эътибордан четда эди. Унинг ҳаёти ва бебаҳо мероси деярли ўрганилмас, аллома абадий қўним топган маскан ташландиқ ва ўта аянчли ҳолатда бўлганини маҳаллий аҳолининг ёши улуғлари яхши эслашади.

— Ўзлигимизни, миллий қадриятларимизни англаш йўлига киришар эканмиз, бу ишларнинг дебочасида Имом Бухорий ҳазратларининг маънавий меросини ўрганиш вазифаси туриши табиий ҳолдир, — деб ёзади Имом Бухорий жоме масжиди имом хатиби Зайниддин Эшонқулов. — Чунки бу зотнинг ислом динига қилган хазмати барча замон уламолари томонидан эътироф этиб келинган. Биргина мисол тариқасида қатарлик олим Доктор Муҳаммад Али Донавийнинг “Ал-Умма” журналидаги (1982 йил, август) “... Дарҳақиқат, Ислом уммати кўпгина фазилатлар, илм ва ҳидоят эвазига Бухорийдан қарздордир. Бу уммат зиммасига юклатилган вазифа шуки, улар ўз фарзандларига мактабларда, олийгоҳларда ва мажлисларда Бухорий ҳазратлари ўзи ким эканликларини ўргатмоқлари лозим”, деган эътирофини келтириб ўтиш кифоя.

Бу улуғ зотнинг бениҳоя нодир қуввайи ҳофизаси ва ҳадисшунослиги хусусида эл орасида бир қанча ривоятлар юради. Аллома умри давомида жуда кўп сафарларда бўлгани маълум. Имом Бухорий Басра шаҳрига келганларида жарчи “Эй аҳли илмлар! Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий келди!”, дея ҳамюртларига хабар қилади.
Уни излаб борганлар Басра жоме масжидида, устун ортида намоз ўқиётган ёш йигитни кўрадилар. У намозини ўқиб бўлиши билан атрофини ўраб олиб, улар учун имло мажлиси қуришини илтимос қилишади. У киши рози бўлади.
Шунда жарчи иккинчи марта “Батаҳқиқ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий келди! Биз ундан имло мажлиси қуришни сўрадик! У эртага фалон жойда мажлис қуришга рози бўлди!”, деб жар солади. Эртасига фақиҳлар, муҳаддислар, ҳофизлар ва нозирлардан минглаб одам жамланади.

Манбаларда таъкидланилишича, Боғдодда ҳам улуғ алломанинг кўплаб шогирдлари бўлган. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад Боғдодий шундай деган экан:
“Муҳаммад ибн Исмоил Боғдодда мажлис қурар эди. Мен унинг имлосини одамларга етказиб турар эдим. Унинг мажлисига йигирма мингдан зиёд одам жамланар эди. Хулоса шуки, ҳадис илмининг султони ўз даврида ҳам, кейин ҳам устозларнинг энг улуғи бўлган. Бошқача қилиб айтганда, ўз билимини халққа етказишда бениҳоя бағрикенг ва бокарам инсон сифатида ҳурмат қозонган.

Фото: ЎзА

Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий айтган экан:
«Бир кеча Муҳаммад ибн Исмоилнинг уйида қолдим. У зотнинг ўша кеча ўн саккиз марта туриб ёдига тушган нарсаларни ёзиб қўйганини ҳисобладим». Бундан кўринадики, ҳазрат илм йўлида нафақат дунёвий манфаатларидан воз кечган, балки бундай заҳматдан лаззат топган комил инсон бўлган.

Яқинда Муқаддас Каъба зиёратига бориб қайтган ҳожи оталаримиздан бири билан суҳбатлашиб қолдим. Унинг айтишича, бизнинг отахону онахонларимиз у муборак жойни тавоф қилишни қанчалик исташса, Саудия Арабистонидаги инсонлар Имом Бухорий дафн этилган тупроқни бир кўришга орзуманд экан.

Чиндан ҳам, ҳозирда Имом Бухорий мажмуасига дунёнинг турли бурчакларидан зиёрат умидидагилар ташриф буюришмоқда. Маҳорат билан безатилган кошинли айвонлар, маҳобатли мақбара, серфайз ҳовлию, салобатли масжид ва бошқа тарих ва бугунни ўзида акслантирган бинолар ҳар қандай сайёҳни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

"Ҳеч қандай байрам бўлмайди". Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг

Хосеп Гвардиола "Челси" устидан Англия Кубоги финалида (1:0) қозонилган ғалабадан кейин фикр билдирди.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Саудия Арабистонида Қурбон Ҳайити санаси маълум қилинди

Саудия Арабистонида 17 май куни Зулҳижжа ойи ҳилоли кўрилгани маълум қилинди. Шунга кўра: ➖ 18 май — Зулҳижжанинг биринчи куни; ➖ 26 май — Арафа куни; ➖ 27 май — Қурбон Ҳайити этиб белгиланди.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.