Қозоғистонда кучли чанг бўрони кузатилди (ВИДЕО)

Қозоғистонда кучли чанг бўрони кузатилди (ВИДЕО)

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида чанг бўрони кузатилди, бу эса ҳукуматнинг айрим маҳаллий йўлларда ҳаракатланишни чеклашига сабаб бўлди.

“КазAвтоЖол” миллий автомагистрали матбуот хизмати хабарига кўра, кўришнинг ёмонлиги сабабли "Доссор-Кўлсари-Бейнеу-Сай Утес-Шетпе-Жетибай-Aктау" йўли участкасида, шунингдек, Шетпе ва Жетибай қишлоқлари оралиғида транспорт ҳаракати чекланди.

Бир кун аввал “Қазгидромет” Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!