Қозиғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Жайиқ популяциясига тегишли 80 минг бош кийикни отиш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.
«Биологик асослаш якунланди. Олимларнинг айтишича, сайғоқлар сонини тартибга солиш зарурати бор. Бу Жайиқ популяциясига тегишли. Ҳозирда ушбу кийикларнинг сони 800 мингдан ошади, уларнинг 10 фоизи, яъни 80 мингтаси тартибга солиш дастурига киритлиши керак», — деди вазир парламент ялпи мажлисидан сўнг ОАВ вакилларининг саволига жавоб берар экан.
Шунингдек, у кийик сонини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар популяцияни чеклашни англатмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.
«Тартибга солиш кийиклар сонини сақлаб қолиш чора-тадбирларидан биридир. Бунда маълум қоидалар мавжуд. Бу зарур чора. Бу қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари билан низоларнинг олдини олиш учун қилиш керак. Бугунги кунда Ғарбий Қозоғистон вилоятида кийиклар нафақат яйловларга, балки экин майдонларига ҳам кириб боряпти. Демак, бу томондан ҳам муаммо бор», - деди вазир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.