Мюнхен техник университети профилактика ва спорт тиббиёти маркази директори ва Германия юрак фондининг илмий маслаҳат кенгаши аъзоси, кардиолог Мартин Холле Focus порталига ортиқча вазн, жисмоний машқлар етишмаслиги ва нотўғри овқатланиш юқори қон босимининг сабаби эканлигини айтди ва дори-дармонсиз қон босимини қандай тушириш ҳақида баъзи маслаҳатлар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар куни 15 дақиқалик пиёда юриш қон босимини симоб кўрсаткичининг бешдан саккизгача миллиметрга камайтиришга ёрдам беради. Бироқ, мутахассис қаттиқ толиққунча велосипед миниш ёки югуриш шарт эмаслиги ҳақида огоҳлантирган. У тоза ҳавода машқ қилишдан завқланишни маслаҳат берди.
Шифокор яна бир самарали усул сифатида колбаса, нон ва пишлоқ миқдорини камайтиришга чақирди. Уларнинг кардиолог сабзавот билан алмаштиришни таклиф қилди. Бундан ташқари, у кўп миқдордаги туз ҳам қон босимини ошириши мумкинлигини эслатди.
Рационни ўзгартириш килограмм камайишига ҳисса қўшади, бу шунингдек босимни бешдан ўн миллиметргача камайтириши мумкин.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.