Қоғозни яхши кўраман (фельетон ўрнида)

A A A
Қоғозни яхши кўраман (фельетон ўрнида)

Кимга қандай, билмадиму шахсан менга интернет дегани ёқмаяпти. Аввал яхши эди, аммо лекин кейинги пайтда ҳамма нарса шу матоҳга ўтиб кетаётгани асабимни бузяпти.

Ўтган йил янги келган раҳбаримиз энди юқори идораларга ҳам, қуйи тизимга ҳам ҳужжатларни электрон шаклда юборамиз, шу тарзда қабул қиламиз, қоғоздан фойдаланмаймиз, деганди.

Бу гапларни аввалги бошлиқлардан ҳам эшитганимиз учун унчалик эътибор қилмагандим. Ҳа, энди янги раҳбар, янгича ишлаймиз, деб айтди-қўйди-да, дея ўйлагандим.

Йўқ, адашган эканман. Тез орада янги тизим ишга тушиб, ҳужжатлар электрон шаклда айлана бошлади. Ўрганиш қийин бўлди-ю, аммо уддаласа бўлар экан.

Бир ҳисобдан шуям яхши бўлди. Илгари баъзида икки кунда бир “пачка” қоғоз кетиб қоларди. “Завхоз”дан кунора қоғоз сўраб, юзимнинг сувини оқизганим билан барибир бермасди. “Ойлик лимитингиз тугаган, укажон”, деб кўзимга қараб без бўлиб тураверади.

Кейин начора, эшигимизни қоқиб, хизмат борми, дея қўлини кўксига қўйиб турадиган кишиларга, “боринг бир пачка снегурочка олиб келинг”, дейишга мажбур бўлардик-да. Ёки айрим кишиларга “ўтказиб қўйган” бўлсак, битта телефон қилиб айтсак, шес секундда ёнига бошқа нарсалар ҳам қўшиб олиб келишарди.

Энди бунақа гаплар йўқ. Лекин ҳисобот кўтариб келиб, эшик олдида имомизга маҳтал бўлиб, кутиб турадиганлар ҳам қолмаган-да. Шуниси бироз алам қилади. Кимга топшириқ берсангиз ёки ҳужжат жўнатсангиз, интернетдан жавоб ёзади. Ҳой, барака топкур, шу ёзганингни икки вараққина қоғозга чиқариб, ҳузуримизга келмайсанми. Биз хатни ўқиб, бир-иккита жойини тузатган, ўчирган, сўз қўшган киши бўлиб, “Сизга бир соат муҳлат, бошқатдан чиқариб келинг”, демаймизми?

Ҳозир бирор бир тадбирдан фотосурат сўрасангиз ҳам аҳвол шу. Интернетдан бир дунё сурат ташлаб қўя қолади. Илгари-чи? Эҳ, қанақанги альбомлар тайёрлатардик-а!? Танловга айланиб кетарди бу альбомлар. Бир-иккитаси чиройли тайёрлаб келганини айтсак борми, кейин кўринг-да “Мен ундан камми?” деб олиб келган альбомларини. Кўпи бир марта ҳам очилмай қолиб кетарди-ю, лекин топшириққа муносабат бошқача эди, ҳурматимизни жойига қўйишарди. Эҳ, бунинг гашти бошқачалигини ишлаб кўрганлар билади-да. Ҳозир-чи, на бировни уриша оласиз, на қаттиқ гапириб бўлади.

Кеча бир ташкилот ходимига қўнғироқ қилиб, “Нега ойлик ҳисоботни вақтида топширмадингиз” десам, “Ака, кеча телеграмингизга ташлаб қўйгандим, кўрмадингиз ўзингиз” дейди. Мен кўрмаганимни ҳам билади-ей. Шу гапдан кейин индамай қўйдингизми, дейсизми? Қаёқда?! Ташлаган экансан, шуни бир оғиз телефон қилиб айтиб қўйсанг асаканг кетадими, деб барибир уришдим. Шундай қилмасангиз ҳурматингиз қолмайди-да.

Ҳужжатларку майли, кўникиб қолдик. Ҳозир шикоят, аризани ҳам интернетдан жўнатишаётгани алам қилади-да. Авваллари қоғоз шаклида келгани анча қулай эди. Мен вақтида олмадим, десангиз ҳам ёки бир неча кун аввалги санани қўйиб аризани ёпсангиз ҳам биров билмасди. Айрим хатлар, аризаларни йўқотиб юборсангиз жуда тиқилинч қилиб сўраб ўтиришмасди.

Энди бунақа гаплар ўтмаяпти. Электрон шаклда келган мурожаатнинг вақти ҳам аниқ-тиниқ кўриниб турар экан, айтилган вақтда ёпмай кўринг-чи, кўрадигангизни кўрасиз. Шикоятчи ҳам келиб, дардини айтмайди. Яна интернетдан ёзади – бизнинг масаламиз нима бўляпти, қачон жавоб ёзасиз, фалон кун қолди жавоб беришингизга, деб шарт қўяди.

Ҳа, айтганча, сизга кеча юборган хатим борку, ўшанинг жавобини бугун беринг. Қоғоз вариантини ҳам юборинг, иложи бўлса, суратлари билан. Йўқ-йўқ, ҳисобот учун эмас, ўзим учун. Эшигимдан биров қоғоз кўтариб келса, яхши-да. Сиз ўзимизнинг одам бўлганингиз учун айтдим, ҳар хил хаёлга бориб юрманг, тағин. Биз қоғозбозликка қаршимиз, электрон ҳужжат айланишини маъқуллаймиз…

Manba: zarnews. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Эронга қарши амалиётини “Ғарбнинг ифлос иши” деб атаган баёнотидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Саудияликлар Мессига даҳшатли шартнома таклиф қилишди

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Украин ҳарбийси: фронтдаги вазият жуда оғир, ёз ва куз оғир бўлиши мумкин

Украина Қуролли Кучлари 3-штурм бригадаси қўмондон ўринбосари Андрей Жорин фронтдаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади ва ёз ҳамда куз ойларини мураккаб давр сифатида тасвирлади.

Сочида иккита самолёт тўқнашиб кетди

Бу ҳақда Россия Федерацияси Жанубий транспорт прокуратураси маълум қилди.

Путин: "Трамп жасур инсон, у билан учрашаман"

Бу ҳақда Россия етакчиси Беларус пойтахти Минскка ташрифи якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

"Бу пасткаш ким?" — Трамп CNN нашрининг Эронга алоқадор мақоласидан ғазабланди

CNN нашрининг ёзишича,Трамп маъмурияти Теҳрон билан Эроннинг фуқаролик ядровий дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш масаласини муҳокама қилган.

Теҳронда Исроил томонидан ўлдирилган генераллар ва ядро олимлари оммавий дафн этилди

Минглаб эронликлар мамлакат пойтахти марказига чиқиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва олимлар билан видолашди.

Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган. Қутқарув ишлари узлуксиз давом этмоқда.

Урганчда шоқоллар юрибдими?

Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кореяда руҳий носоғлом эркак ҳаракатланаётган метрони ёқиб юборди

Натижада 22 нафар йўловчи ёнғиндан заҳарланиб, шифохонага ётқизилишига тўғри келган.

Эрон Дональд Трампни жиддий огоҳлантирди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ президенти ҳақида гапирди.

Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан ушланди

Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё бўйлаб 2023 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 316 миллион кишига етганини маълум қилди.

Японияда 3 йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазоси амалга оширилди

Қатл этилган шахс Такахиро Шираиши бўлиб, у тўққиз кишини ўлдирган ва қисмларга бўлган.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитойда кучли сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ҳар икки ҳудудда огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди.

Ирландия Исроилга иқтисодий босим ўтказишга тайёрланмоқда

Янги қонун лойиҳаси ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот олиб киришни тақиқлайди.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди

Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт.

Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва ўлим хавфини камайтиради

АҚШлик олимлар кунига 1-2 финжон қора қаҳва ичиш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқлади.

Днепрга ракета ҳужуми: ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар хабар бермоқда.