Қизиқарли фото! 10 ойлик Путин

Қизиқарли фото! 10 ойлик Путин

Бишкекнинг Ўш шаҳрида акушер-гинеколог ўз неварасига Россия президенти Владимир Путин шарафига исм қўйди. AKIpress’нинг ёзишича, боланинг буваси Камалдин Айдаров Россия президентини жуда ҳурмат қилгани учун неварасига Путин деб исм қўйган ва у катта бўлгач Путиндек характерга эга бўлишини хоҳлайди. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзмоқда.

«Неварамнинг исми Айдаров Путин Чингизович. Унинг отасининг исми Чингиз бўлиб, ёзувчи Чингиз Айтматов шарафига қўйилган», — деб қўшимча қилган Камалдин Айдаров.

Боланинг отаси Чингиз Айдаров ўғли яқинда бир ёшга тўлишини айтган. «У 2018 йилнинг 24 июлида туғилган. Отам унга Путин исмини беришга қарор қилган, биз қарши бўлмаганмиз», — деган у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!