Қирғизистонликларга Россияга боришдан вақтинча воз кечиш тавсия этилди

Қирғизистонликларга Россияга боришдан вақтинча воз кечиш тавсия этилди

Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияга кириш учун узрли сабаблари бўлмаган қирғизистонликларга унинг ҳудудига боришдан вақтинча воз кечишни тавсия қилади.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, тавсиялар Россия ҳудудида жорий этилган қўшимча хавфсизлик чораларини давом эттириш ва чет эл фуқароларининг давлат чегараси орқали ўтиши устидан назоратни кучайтириш режими билан боғлиқ.

Зарур ҳолларда Қирғизистон фуқаролари тегишли ёрдам ёки элчихонадан маслаҳат олишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!