Қирғизистон бош вазири ўринбосари ЕОИИдан чиқиш билан таҳдид қилди

Қирғизистон бош вазири ўринбосари ЕОИИдан чиқиш билан таҳдид қилди

Қирғизистон бош вазири ўринбосари муҳожирлар учун Россияда ишлашга қўйилган чекловларни танқид қилди ва Россия томонидан кўрилаётган чоралар Қирғизистон фуқароларига таъсир этса, мамлакат ЕОИИдан чиқиши билан таҳдид қилди.

“Биз Россия Федерацияси Давлат Думасида муҳокама қилинган ушбу ва бошқа ўзгартириш ва чекловлар Қирғизистон Республикаси фуқароларига тааллуқли эмаслигидан келиб чиқамиз. Агар бошқа ҳар қандай талқин қилинса ва фуқароларимизни учинчи давлат мигрантлари билан тенглаштирса, халқимизга ЕОИИда иштирок этиш маъносини оқлаш биз учун жуда қийин бўлади"— деб ёзади Эмил Байсалов Х даги саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!