Қирғизистонда рақамли сомни жорий этиш 2027 йил 1 январга режалаштирилган.
Бу ҳақда 24 февралда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон Республикаси Миллий банки раисининг ўринбосари Азат Козубеков маълум қилди, деб хабар беради Кабар.
Унинг сўзларига кўра, тегишли қонун белгиланган санадан кучга киради ва шу вақт ичида рақамли сом расман муомалага киритилади.
Ҳозирда Миллий банк лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлари билан ишлашни давом эттирмоқда.
Рақамли сом – бу Миллий банк томонидан чиқарилган миллий валютанинг рақамли версияси. У қонуний тўлов воситаси ҳисобланади ва битта рақамли сом битта нақд сомга тенг. Рақамли валюта регулятор кафолатлари билан таъминланганлиги сабабли, маблағларни қайтариб олиш имконияти тақдим этилади.
Бундан ташқари, Козубеков синов лойиҳасини амалга ошириш бўйича батафсил маълумот бу йил тақдим этилишини айтди. Ушбу лойиҳа регулятор учун асосий устувор йўналишлардан бири ҳисобланади, деб хабар берди oz.inform.kz.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.