Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил 22 ноябрь куни тахминан соат 00:30ларда 32 ёшли А.Т. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашинасида Қашқадарё вилоят Чироқчи туман Аннаруз маҳалла ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор-Самарқанд йўлининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, йўл қатлами нам бўлган об-ҳаво ёғингарчилик шароитида 109-км.га келган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналиш бўлагига чиқиб кетган.
Оқибатда шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли Б.Т. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашина билан тўқнашув юз бериб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ҳайдовчи А.Т. бошқарувидаги «Нексия-2» русумли автомашина тўлиқ ёниб кетган ҳамда А.Т.нинг ўзи олган тан жароҳатлари юзасидан шифохонага ётқизилган.
Шу билан бирга, Б.Т. ва унинг автомашинасида йўловчи сифатида ҳаракатланган Тожикистон Республикаси фуқароси 33 ёшли Б.Ш. тан жароҳатлари олган бўлиб, унга ҳодиса жойининг ўзида тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қурбонлар йўқ.
Ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.