Қашқадарёда даҳанаки жанг фожиа билан тугади

Қашқадарёда даҳанаки жанг фожиа билан тугади

Миришкор тумани “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи фуқаро А.Д. ўзаро келишмовчилик туфайли маҳалладоши У.О.ни 2021 йил 02 октябрь куни “Помуқ” МФЙ чўл ҳудудида жойлашган чайласига чақирган.

Шу куни соат тахминан 10:30ларда У.О. чайлага келганидан сўнг, оғзаки тортишув давомида А.Д. ошхона пичоғи билан рақибининг чап кўкрак, томоқ ва бош соҳаларига тан жароҳати етказган. Ўз навбатида У. О. воқеа жойида турган паншаха билан А.Д.га қаршилик кўрсатганлиги сабабли А.Д. воқеа жойидан қочиб яширинган.

Сўнгра У.О. телефон орқали синфдошини ёрдамга чақириб, у билан шифохонага борган. У.О. га шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, туман прокуратураси томонидан ЎзР ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!