Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида Ёшлар келажагимиз жамғармасининг ташкил этилгани ҳудудлардаги тадбиркор ёшларга қатор қулайликлар яратмоқда, дейилади ЎзА хабарида.
Қарши туманида истиқомат қилувчи Бунёджон Мустафоев ана шу қулайликдан самарали фойдаланаётган ёшлардан бири. У тегишли тартибда ўз лойиҳаларини тақдим қилгач, 500 миллион кредит маблағи ажратилди.
Бошида оила аъзоларига ёрдамлашиб, тадбиркорлик сир-асрорларини пухта ўзлаштирган Бунёджон ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда қийналмади. Бозор талабидан келиб чиқиб, ҳар хил турдаги ширинликлар ишлаб чиқаришни бошлади.
Анчадан буён катта маблағга эҳтиёж сезаётган эдик, сабаби ширинлик пиширадиган ускунанинг баҳоси анчайин баланд эди, дейди якка тартибдаги тадбиркор Б.Мустафоев. Олинган маблағ эвазига Эрон давлатида ишлаб чиқарилган пишириқ пиширадиган ускуналар тўпламини келтирдик. Замон талабларига тўла мос келадиган ушбу ускуна маҳсулотни ҳар томонлама сифатли пиширади. Яъни мижозлар дидига мос келадиган тарзда. Бундан ташқари, ускуна энергия тежамкор. Ҳозирда оилавий корхонамиз жойлашган жойда қўшимча хоналар олиб шу ерда иш юритяпман. Янги цехимиз учун туманимиз марказидан фойдаланилмай турган бинони сотиб олдик. Ҳозир қурилиш-таъмирлаш ишлари кетмоқда. Бино қурилиши битгач тўлиқ унга кўчамиз. Ҳозирда 3 нафар ишчимиз бор. Янги бинога кўчгач фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Франциянинг машҳур Le Monde нашри ёзишича, Ўзбекистондаги “Анорбанк” кузатув кенгаши аъзоси, 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Париж шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.