“Қанот Шарқ” авиакомпанияси Самарқанд ва Истанбул ўртасида тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди

Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq” авиакомпанияси Самарқанд ва Истанбул ўртасида тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди.
Бу ҳақда Air Marakanda операцион компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар 1 июндан бошланади.
Рейслар ҳафтасига уч марта сешанба, пайшанба ва шанба кунлари Самарқанддан соат 7.00 да учиб амалга оширилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).