Қандай қилиб Финляндия дунёдаги энг яхши таълим тизимига эга бўлди?

A A A
Қандай қилиб Финляндия дунёдаги энг яхши таълим тизимига эга бўлди?

Tashqarida.Uz телеграм каналида дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидан бири Финляндиядаги таълим мўъжизаси ҳақида мақола эълон қилинди. Ушбу мақолани тўлиғича эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Европанинг кўплаб давлатларида бўлиб, шу пайтгача Шимолий Европани кўриш насиб қилмаганди. 2019 йил охирида ушбу минтақанинг ўз мақомига энг катта қийинчиликлар билан эришган мамлакати — Финляндияга сафар қилиш имкони туғилди. Сафар бўлганда ҳам Финляндияни ҳозирги даражага чиқаришда локомотив вазифасини ўтаган таълим тизими билан яқиндан танишиш мумкин бўлди.

Узоқ вақт Швеция мустамлакаси бўлган, кейин Россия империяси таркибидаги автономияга айланган ва 1917 йилга келибгина мустақилликка эришган Финляндия кейинчалик ушбу мустақилликни сақлаб қолиш учун СССР билан урушларда ҳудудининг 10 фоизини ва 100 мингга яқин аскарни қурбон берган, шунингдек ташқи сиёсатини СССР рухсати билан олиб борган.

Бироқ Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан фарқли равишда ички мустақиллигини сақлаб қолиш эвазига ҳозирга келиб дунёнинг энг илғори мамлакатларидан бирига айланган. Мамлакат узоқ вақт мустамлака бўлгани суратдан билиниб туради: Хельсинкини бир қарашда Санкт-Петербург ёки Польша шаҳарларидан ажратиш қийин. Сийрат эса бошқача.

Қандай бундай бўлди дейсизми? Яқинда дунё жамоатчилигини ҳайратга солиб бош вазирга айланган Санна Марин буни Финляндиянинг ҳаммага тенг имкониятлар тақдим этувчи таълим тизимида деб изоҳлаган. Ўша машҳур суратдаги Финляндия ҳукумати тепасидаги беш ёш аёл коалицияси вакилларидан бири — таълим вазири Ли Андерссон ҳам ўзаро суҳбатда фин таълим тизимисиз бундай бўлиши имконсиз эканини, зеро унинг ўзи ҳам этник камчилик, собиқ мустамлакачи шведлар вакили ҳамда ўртаҳол оиладан эканлигини айтганди.

Унинг айтишича, аслида Финляндия таълим тизими ҳам бошқа давлатларникидан фарқ қилмасди, таълим ёдлаб ўрганишга асосланган ва қаттиқ стандартлаштирилган эди. Айнан 1960 йиллар охирига келиб таълим соҳасида бошланган тизимли ислоҳотлар 2000 йиллардан бошлаб Финляндия таълим кўрсаткичлари дунёда энг юқорилардан бирига айланишига олиб келди.

Финлар биринчи навбатда мактабларни кичик жамиятларга айлантиришга ҳаракат қилди ва буни таъмилаш учун унинг қурувчилари — ўқитувчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратди. Ўқитувчиларни тайёрлаш учун уч йиллик бакалавр ва икки йиллик магистратура даражасидан иборат жами 5 йиллик дастур жорий қилинди, ўқитувчи бўлиш учун магистратура даражасига эга бўлиш мажбурий қилиб қўйилди.

Педагогика йўналишига энг қийин қабул жорий қилинган бўлиб, ҳужжат топширганларнинг 10 фоизигина синовдан ўта олади. Яъни бу қаерга топширишни билмаганидан топшириб кириб кетадиган йўналиш эмас, балки юридик ёки иқтисодий соҳа каби энг нуфузли йўналишлардан бири. 30-40 йил давомида узлуксиз ўта юқори даражали ўқитувчилар тайёрланиши натижасида мамлакатнинг барча мактаблари элита даражасидаги ўқитувчилар билан тўлди.

Ҳар томонлама юксак малакали ўқитувчилар борлиги мактабларга автономия бериш имкониятини ҳосил қилди. Энди таълим вазирлиги қатъий стандартлар бериб, уларга амал қилишни сўрамайди, ўқитувчилар берилган тавсиялар бўйича ҳаракат қилиб, ўз ўқувчиларининг хусусиятларидан келиб чиқиб дарс жараёнини ташкиллаштиришга ўтди.

Минглаб варақлик ўқув дастурлари ўрнини ҳам 10 варақ атрофидаги умумий тавсиялар эгаллади. Ўқитувчилар энди берилган стандартларни қатъий жорий қиладиган техник ходимлар эмас, балки вазиятни таҳлил қилиб ҳаракатланадиган қарор чиқарувчиларга айланди. Ўқитувчиларнинг малакасига ишонч шунчалик каттаки, дарсликлар учун ҳам умуммиллий стандартлар бекор қилинган — ўқитувчилар ўзларининг ва ўқувчиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб дарслик танлайди.

Финляндияга ўқувчилар мактабдаги бутун даври давомида фақатгина битта мажбурий имтиҳон топширади — ўрта мактаб охирида. Бошқа барча имтиҳонлар ўқитувчиларнинг ихтиёрига ҳавола. Ўқувчилар ўртасида ҳам, мактаблар ўртасида ҳам рейтинглар умуман йўқ. Ўзлаштириши секин ёки имконияти чекланган ўқувчиларга индивидуаллаштирилган дастур тақдим этилади ва уларнинг бошқаларга етиб олиши таъминланади.

Финляндия таълим тизими ўқитиш ва ўрганиш жараёнини доимий таҳлил қилиш ва унинг натижаларини амалда жорий қилишга асосланади. Ҳар бир мактабда ўқитувчилар ҳафтада камида ярим кунни таълим жараёнини ўзаро муҳокама қилишга ва ўқув дастурини унинг натижаларини мослаштиришга сарфлайди. Бир ҳудуддаги мактаблар ҳам ўзаро маслаҳатлашиб туришади, энг муваффақиятли тажрибалар мамлакат бўйлаб тарқалади.

Яъни, Финляндия бошқа мамлакатлар сингари турли инновацияларни бирданига мамлакат миқёсида жорий қилишга уриниб, муваффақиятсизликка учраса бир неча йилдан кейин буни такрорлаш йўлидан кетмаган. У ерда бу доимий тирик жараён — нима яхши эканлигини мактабларнинг ўзлари ҳал қилади.

Бу тизим ишлашига мактабларнинг ўзаро тенглиги катта ҳисса қўшади — мамлакатда катта мактаблар мавжуд эмас: барча мактабларда ўқувчилар сони ўртача 300 нафар атрофида бўлишга ҳаракат қилинади. Бу ҳамма мактабларга бир хил муносабатда бўлиш имконини беради. Бир синфдаги ўқувчилар сони ҳам 20 нафардан ошмайди.

Финляндиядаги мактабларда ўқитувчи доска олдида туриб 45 дақиқа мавзуни тушунтиришига деярли гувоҳ бўлмайсиз. Ўқувчилар ўзаро келишилган режа бўйича мавзуни ўзлари мустақил ўрганади, дарс пайтида эса кимдир ўқиб ўтирганини, кимлардир гуруҳга бўлиниб муҳокама қилаётганини, бошқалар ўқитувчига саволлар бераётганини кўриш мумкин.

Ривожланаётган давлатлар Финляндия тажрибасига қараганда бир жиҳатга катта эътибор қаратишлари лозим — яъни нимадир ўрганмоқчи бўлинса, Финляндия таълим тизимининг ҳозирги ҳолатдан эмас, 50-60 йил олдинги ҳолатига ва ўша даврлардаги муаммоларни ечиш учун қайси босқичларни босиб ўтганига қараши лозим. Зеро биз ҳозир айнан ўша ҳолатдамиз.

Manba: sof. uz

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Хитой Эрон–АҚШ келишуви бўйича баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув якунланиш арафасида эканини маълум қилди.

Эрон уран захираларини Хитойга экспорт қилишга рози бўлди

Саудиянинг Al Hadath телеканали юқори мартабали манбаларга таяниб хабар беришича, Эрон юқори даражада бойитилган уран захираларини Хитойга топшириш шарти билан уларни ўз ҳудудидан олиб чиқишга тайёр.

Россия Украинадаги хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Лавров Рубиога Россиянинг Киевга режалаштирилган ҳужумлари ҳақида хабар берди

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.