Путиннинг Зеленский ҳақидаги сўзлари ҳаммани кулдирди

Путиннинг Зеленский ҳақидаги сўзлари ҳаммани кулдирди

Россия президенти Владимир Путин Украина янги раҳбари Владимир Зеленский билан бир кун келиб учрашишга ва танишишга умид билдирди ва унинг яхши актёр экани, лекин кимнидир ўйнаш ва кимдир бўлиш  - бутунлай бошқа нарса эканлигини қайд этди.

“Менга қаранг, мен бу одамни билмайман, умид қиламанки, бир кун келиб танишамиз. Кўринишидан, у президент бўлгунга қадар фаолият юритган соҳада яхши мутахассис – у яхши актёр”, - деди Путин Зеленский билан ҳамкорлик қилиш эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавобан.

Залдагилар унинг бу сўзларини қарсақ чалиб, кулги ила қарши олишди, дея ёзади РИА Новости.

“Мен жиддий гапиряпман, сиз эса куляпсиз”, - деди кулимсираб Путин.

Шунингдек, Россия раҳбари ўйин ўйнаш учун истеъдод лозимлигини таъкидлади.

“Бу аниқ. Истеъдодлар бисёр, ва бу истеъдодлардан бири – бу гавдалантириш истеъдоди. Сен ҳар ўн дақиқада янги чеҳраларни - “шоҳ” ва “гадони гавдалантиришинг мумкин . Ҳар ерда ишонтирарли даражада ўйнаш – бу ҳақиқатдан ҳам истеъдод. Лекин давлат ишлари билан шуғулланиш учун бошқа сифатлар зарурдир”, - дея таъкидлади Путин.

Украина президенти сайловларида ғолиб чиққан Владимир Зеленский 20 май куни Украинани бошқаришни бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!