Владимир Путин билан «қалин алоқаларга» эга миллиардер Герман Хан Россиянинг Украинага тўлақонли босқини аввалида Европа санкцияларига учрамаслик учун Швейцария банкларидан 280 миллион доллар маблағни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Федерал маъмурий суд қарорига таяниб, Tages-Anzeiger маълум қилди.
Суд қарори жараён иштирокчиларининг исм-шарифлари кўрсатилмаган ҳолда эълон қилинганига қарамай, ҳужжатдаги маълумотлар асосида уларнинг шахси аниқланган. Хусусан, гап россиялик миллиардер Герман Хан ҳақида кетаётганини ҳам аниқлашга муваффақ бўлинган.
Газета маълумотларига кўра, уруш бошланишидан олдин Ханнинг Швейцариядаги ҳисоб рақамидан рафиқасининг ҳисобига 90 миллион доллар ўтказилган. Бир неча кундан кейин — 1 мартда миллиардер бошқа бир Швейцария банкига рафиқасининг ҳисоб рақамига яна 110 миллион доллар ўтказишни буюрган ва операция 2 март куни муваффақиятли якунланган. Шу куни россиялик тадбиркор яна 60 миллион долларни қизининг ҳисоб рақамига ўтказган. Транзакцияларнинг барчаси совға сифатида расмийлаштирилган. 8 март куни Хан қизига 20 миллион доллар «совға» қилмоқчи бўлган, аммо банк чекловлари сабаб бу амалга ошмай қолган. Кейинроқ у қизининг турмуш ўртоғига 20 миллион доллар «совға» қилган.
Аммо Швейцария банклари кўп ўтмай миллиардернинг рафиқаси ва қизига тегишли ҳисоб рақамларни блоклаб қўйди, 2022 йил апрель бошларида эса куёвга «совға» қилинган 20 миллион доллар ҳам блокланган. Кейинроқ Ханнинг қизи бир неча бор Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибиятидан 20 миллион долларни қайтаришни сўраб чиқди, аммо сўровларнинг барчаси рад этилди.
Хан Россиянинг энг йирик X5 Group ва Alfa Bank’ни назорат қилувчи Альфа Гроуп консорциумидаги роли туфайли чекловларга дуч келган.
Европа Иттифоқи ўз қарорини Хан Владимир Путин билан «қалин алоқада» экани ва унга ҳозир ҳам «катта хизматлар» кўрсатишни давом этаётгани билан асослаган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.