Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги учрашув бугун, тушдан кейин Сочида бошланди.
“Рус” санаторийсида Россия-Туркия музокаралари олиб борилмоқда. Путин ва Эрдўған аввалига яккама-якка суҳбат ўтказади, сўнгра уларга икки давлат делегациялари қўшилади.
Москва ва Анқарада бўлиб ўтган Россия-Туркия олий даражадаги учрашувининг асосий мавзулари қаторида Украина атрофидаги вазият, жумладан, Украина портларидан ғалла экспорт қилиш операцияси, Суриядаги аҳоли пунктлари, жумладан Туркиянинг Фурот дарёсидаги эҳтимолий режалари, икки томонлама иқтисодий лойиҳалар ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Россия Федерацияси ва Туркия президентлари икки томонлама алоқаларни юқори даражада давом эттиришга келишиб олишлари кутилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Туркия томонида вақт чекловлари туфайли саммитдан кейин Путин ва Эрдўғон ўртасида матбуот анжумани ўтказилмаслигини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.