Путин Украинанинг янги президентига: "Бу инсонга паспортини қайтаринг"

Путин Украинанинг янги президентига: "Бу инсонга паспортини қайтаринг"

Россия президенти Владимир Путин Украина президенти сайловларида ғалаба қозонган Владимир Зеленскийга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида маслаҳат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Владимир Путин Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленскийга мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни грузинлар, хусусан, Михаил Саакашвилидан бошлашни маслаҳат берган.

Масалан, ўтмишда грузин бўлган, бугун эса ўзини украин деб ҳисоблаётган кишига Украина паспортини қайтариб бериш адолатли бўлган бўларди. Мен Михаил Николаевич Саакашвилини назарда тутяпман , - деди Путин журналистларга.

Путин Саакашвили кўплаб Украина фуқаролари каби ноқонуний равишда фуқаролигидан маҳрум этилиб, мамлакатдан чиқариб юборилгани ва уни қайтариб, поймол бўлган хақ-ҳуқуқларини тиклаш керак эканлигини эслатди.

Грузия собиқ раҳбари ва Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили 2017 йили амалдаги президент Пётр Порошенко ташаббуси билан Украина фуқаролигидан маҳрум қилинган. Шунингдек, собиқ Одесса губернаторига 2021 йилгача мамлакатга кириш тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!