Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жўлон тепаликлари Исроилга тегишли экани ҳақидаги қарорини танқид қилди.
Путин бу масала бўйича душанба куни Москвада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида берилган саволга жавоб берди. Бу Россия президентининг Жўлон тепаликлари масаласига илк муносабат билдириши бўлди.
Путин: Американинг Сурияга тегишли бўлган Жўлон тепаликларни Исроилнинг бир қисми деб тан олиши, сизлар Россиянинг позициясини биласизлар. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда айтилди , деган.
У сўзи давомида: Бу қарор БМТга тобе бўлган Халқаро хавфсизлик кенгаши қарорларига тескари ҳисобланади , деб таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 25 март куни Оқ уйда Жўлон тепаликлари Исроил ерлари эканини тан олиш ҳақидаги қарорга имзо чеккан эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ҳам Трампнинг ҳузурида бўлган. Сурияга тегишли бўлган Жўлон тепаликлари 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган.
Трампнинг ушбу қарори халқаро ҳамжамиятда кескин норозиликларга сабаб бўлди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.