Путин: “Коронавирусга чалинмайман деб умид қиламан!”

Путин: “Коронавирусга чалинмайман деб умид қиламан!”

Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан онлайн учрашув пайтида ҳазиллашди.

У 52-сонли Москва шаҳар касалхонасининг бош врачига коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Путин ушбу шифохонадаги шифокорлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Владимир Якушевни даволаганини ҳам қўшимча қилди.

“Худога шукр, мен сизнинг беморингиз эмасман. Коронавирусга чалинмайман деб умид қиламан!", деди Путин кулиб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!