Пулларини кўпайтириб беришини айтиб фуқаронинг 50 млн сўмини ўзлаштирган йигитча қўлга олинди
Менга спонсор бўлсангиз пулларингизни 5 баравар кўпайтириб бераман деб фуқаронинг 50 млн сўм пулларини ўзлаштирган йигитча қўлга олинди.
——
Қашқадарё вилоятида яшовчи М.О. ариза билан мурожаат қилиб, 50 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи О.М. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган О.М., жабрланувчи М.О.га телеграм мессенжеридаги “Dreid fruits” канали орқали ёзиб, унга қуритилган меваларни экспорт қилиш учун ҳомийлик қилса, яхши фойда кўриш мумкинлигини, фойдадан ҳар 10 кунда унга 2 фоиз миқдорда пластик картасига пул ташлаб беришини айтиб, уни алдаб, 50 млн сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, сўнг ўзининг эҳтиёжларига пулларни сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" билан жиноят иши қўзғатилган.