Президентнинг набираси мамлакатдаги бюрократиядан норози

Президентнинг набираси мамлакатдаги бюрократиядан норози

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбаевнинг тўнғич қизининг ўғли, 28 ёшли набираси Айсултон Назарбаев интернетда ўзининг ажабтовур фикрлари билан ҳаммани ҳайратда қолдирди. Баъзиларда унинг руҳий соғломлиги тўғрисида шубҳа ҳам уйғонди, дея ёзади манбаага таянган ҳолда www.adolat.uz.

23 январь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги постида у Россиядаги хусусий қамоқхона маҳбуслигидан қутилиб уйига қайтганини айтган. Бироқ у бу муассасанингқандай ташкилотлиги, нима сабабдан у ерга бориб қолгани ва у ерга уни ким юборгани тўғрисида ҳеч қандай изоҳ бермаган. У фақатгина барча ҳужжатлари ўғирланиб, йўқотиб юборилганлиги сабабли уйга ҳужжатларсиз қайтганлиги ҳамда у ерга Айсултоннинг энг яқин ва ишончли бўлган одамлари орасидаги унга яхшилик истовчи лар томонидан жойлаштирилганлигини ёзган. Юқоридаги нохуш воқеалардан кейин Қозоғистонган қайтган Назарбаевлар оиласининг ёш вакили шахсий ҳужжатларини ўзи мустақил, танишларидан фойдаланмасдан қайта тиклашга қарор қилди. Аммо афтидан бу иши ва ҳаракатлари унга анча-мунча муаммоларни туғдирди. Бизнинг давлат органларимизда бўлаётган ишлар нақ жаҳаннамнинг ўзи... Мени бир давлат муассасидан бошқасига юборишди... Қай бир ташкилот ёки муассасага бормай, у ерда мен тушган вазиятда нима қилиш кераклигини ҳеч ким билмасди - деб ёзади Айсултон Назарбаев.

У ўзининг барча муаммоларида Ички ишлар вазирлиги ва миграция хизматини айбларкан, уят бўлса ҳам бобосига мурожаат қилишдан бошқа чораси йўқлигини қўшиб қўйди.

Одатда Президент оиласи ОАВ орқали ёритилиши ва мунозара қилиниши учун ёпиқ мавзу ҳисоблансада, онаси Дариға Назарбаева Сенатда юқори лавозимни эгаллаганлиги, баъзан Президент вориси сифатида давларда, суҳбатларда айтилиб турилишига қарамасдан Айсултон ҳақида одамлар шивирлаб гаплашишни бошлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!