Президент мактаблари ўқитувчиларни ишга чақиради

Президент мактаблари ўқитувчиларни ишга чақиради

Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларидаги Президент мактаблари (ПМ) маҳаллий ўқитувчиликка номзодлар бўйича танлов бошланганини эълон қилди.

Танловда иштирок этиш учун ПМ сайти орқали онлайн ариза юбориш мумкин. Аризалар 2019 йил 20 июлга қадар қабул қилинади.

Ўқитувчилар қуйидаги фанлар бўйича танлаб олинади:

  • Математика*
  • Информатика ва АТ*
  • Физика ва астрономия*
  • Кимё*
  • Биология*
  • География, иқтисодиёт, тадбиркорлик асослари
  • Мусиқа/драма*
  • Тасвирий санъат*
  • Технология*
  • Она тили ва адабиёти;
  • Рус тили (ўзбек синфлар учун);
  • Ўзбек тили (Қорақалпоғистон учун);
  • Инглиз тили (IELTS-7.0/ TOEFL IBT - score 101/ TOEFL Paper based - score 587 халқаро сертификатлари талаб этилади);
  • Немис тили;
  • Миллий ғоя ва маънавият асослари мажмуасига кирувчи фанлар;
  • Тарих (Жаҳон тарихи, Ўзбекистон тарихи, Дин тарихи, Давлат ва ҳуқуқ асослари)
  • Жисмоний тарбия;
  • Чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш;

* Бу фанлар STEAM таълим дастурига киргани ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари, дастурлари бўйича ўқитилиши сабабли номзодлар инглиз тилини CEFR B2 даражасида билиши лозим.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

  • олий педагогик маълумотга эга бўлиши;
  • чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчисига – ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки пенсия олиш ҳуқуқи билан захирага бўшатилган ҳарбий офицер;
  • камида иккинчи малака тоифасининг мавжудлиги;
  • умумтаълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик иш тажрибасига эгалиги;
  • ўзбек/қорақалпоқ (Қорақалпоғистон учун) тилларида саводли ёзма ва оғзаки нутққа эгалиги, инглиз тилини билиши;
  • компьютер технологияларини ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
  • ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалиги;
  • болалар ва катта ёшдагиларнинг ёш ва шахс билан боғлиқ психологиясини билиши;
  • равон нутқ маданияти;
  • шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти;
  • якка тартибда ва жамоада ишлаш қобилияти;
  • ташаббускорлик, стрессга чидамлилиги;
  • сўнгги 5 йил давомида «Йил ўқитувчиси» кўрик-танловининг Республика, вилоят совриндорлари бўлиши мақсадга мувофиқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!