Польша ва АҚШ 96 та Apache ҳужум вертолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади
Польша ва АҚШ ҳукуматлари 96 та Apache AH-64E ҳужум вертолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Польша ҳарбий бошқармаси маълум қилди.
"Ҳозирда бош вазир ўринбосари ва миллий мудофаа вазири Владислав Косинияк-Камиш Польша армияси учун 96 та Apache AH-64E ҳужум вертолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. АҚШ ҳукумати билан тузилган шартнома логистика ва ўқув хизматлари пакетини тақдим этиш, ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришни ҳам ўз ичига олади”, — дейилади вазирлик хабарида. Польша томони номидан шартнома имзолаган Косиниак-Камиш Варшава бу вертолётларни 2028 йилда қабул қила бошлайди, деди. Шартнома қиймати 10 миллиард долларни ташкил қилади.
Польша мудофаа департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, Польша Қўшма Штатлардан кейин энг замонавий модификациядаги Apache AH-64D вертолётларидан иккинчи фойдаланувчига айланади.