Полша президенти НАТО давлатларини мудофаа бюджетини оширишга чақирди

Полша президенти НАТО давлатларини мудофаа бюджетини оширишга чақирди

Полша президенти Анжей Дуда НАТО давлатларини мудофаа бюджетларини кўпайтиришга, ЯИМнинг 2 фоизидан оширишга чақирди.

Аввалроқ Полша раҳбарияти жорий йилда Полшанинг мудофаа бюджети ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизини ташкил этиши мумкинлигини айтганди.

"Биз мудофаа харажатларини кўпайтириш учун иттифоқчиларни сафарбар қилиш зарурлиги ҳақида ҳам гаплашдик. Биз доимо ўзимиз учун хавфсизликни максимал даражада таъминлай оладиган тарзда ҳаракат қилишимиз кераклигини такрорлаймиз" деди Дуда Братиславадаги G-9 саммитида.

"Биз ўз мажбуриятларимизни бажаришимиз керак. НАТО томонидан бир неча йил олдин қабул қилинган ялпи ички маҳсулотнинг шартли 2 фоизи - бу минимал бўлиши керак, бизнинг фикримизча, Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари мудофаа бюджети ундан юқори бўлиши керак ", деди Полша президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!