Politico: Қўшма Штатлар Африка ва Россия ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамлигини англай бошлади

Politico: Қўшма Штатлар Африка ва Россия ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамлигини англай бошлади

АҚШ расмийлари Африка давлатлари ва Россия ўртасидаги ҳамкорликка путур етказиш уринишлари муваффақиятга олиб келмаслигини тушуна бошлади.

Бу ҳақда Америка расмийларига таяниб, Politico газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар “Россия ёлланма аскарларининг қитъадаги фаолияти” ҳақида гапириб, айрим ҳукуматларни Москва билан ҳамкорлик қилишдан қайтаришга уринган.

Америкалик сиёсатчиларнинг сўзлари Африка давлатларини Россия билан алоқалардан воз кечишга мажбур қила олмади.

“Россияликларнинг АҚШдан устунлиги шундаки, уларда қурол бор ва улар қурол, жумладан, вертолётлар сотади”, - дейди нашр суҳбатдоши.

Африка давлатлари ҳам Вашингтоннинг "демократияни тўлиқ қабул қилиш" ҳақидаги обсесиф чақириқларини рад этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!