Тошкентда 29 ёшли фуқаро буйрагини сотиш учун «OLX»га эълон берди. У буйрагини 2 минг долларга баҳолаган. Бу ҳақда "teznews.uz" хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро буйрагини 2 минг АҚШ долларига сотиш учун эълон берган.
«Почкамни сотаман, ёшим 29 да. Иложи борича тезроқ. Телефон рақамим орқали батафсил маълумот берилади. Соғлом», — деб ёзади фуқаро эълон ҳақида келтирилган тавсифда. Эълон берувчи ўзининг шахси ва жинси ҳақида ҳеч қандай маълумот қолдирмаган.
Маълумот учун, Европада инсон ички органлари, жумладан, ингичка ичак – 2,5 минг доллар, буйраклар – 70 минг доллар, юрак – 250 минг доллар, ўпка – 20 минг доллар, кўзнинг шох пардаси – 5 минг доллар, жигар – 120 минг доллар, бош – 5 миллион доллар, ошқозон – 10 минг доллар, тухум ҳужайралар – ўртача 7,5 минг долларгача бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Қозоғистонда буйрак 10 миллион тенге, яъни 23 611 долларга баҳоланган. Шунингдек, киевлик Уляна буйраги учун деярли 350 минг доллар сўраган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.
Словакия Бош вазири Роберт Фицо Москвада Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашганидан сўнг, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларига муҳим маълумотларни етказиш ниятида.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.