Аввалроқ ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисаси видеоси тарқалиб, унда 2021-йилнинг 3-октябр куни тахминан соат 11.00 да Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида “Спарк” автомобили ҳайдовчиси тўғри ҳаракатланиб келаётган автомобилнинг устуворлигини инобатга олмасдан қайта бурилиб олмоқчи бўлгани акс этган. Натижада “Cobalt” автомобили ҳайдовчиси – 1972-йилда тугилган К.К. тўқнашувни четлаб ўтмоқчи бўлиб, рулни ўнг томонга бурган ва пиёда – 1987-йилда туғилган Р.Б.ни yриб юборган. Натижада пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган.
Тезкор-тергов тадбирлари давомида аниқланишича, воқеа жойини тарк этган “Spark” автомобилининг давлат рақамлари "10 Л 690 WА" бўлган. Маълумотларга кўра автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 39 ёшли С.И. бошқарган.
Ҳозирга вақтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси 2-қисми билан(“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки йўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши”), ҳамда 135-моддаси 2-қисми (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”) бўйича баённома расмийлаштирилди. Автомобил жарима майдончасига олиб кетилган.
Мазкур факт асосида олиб борилган терговолди ҳаракатлари давом этмоқда. Фактлар аниқлангач, йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.