Пентагон Туркияга F-16 жанговар самолётларини етказиб бериш режасини қўллаб-қувватлади

Пентагон Туркияга F-16 жанговар самолётларини етказиб бериш режасини қўллаб-қувватлади

Пентагон Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлар паркини янгилаш режасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва уни амалга ошириш ишларини давом эттиради, деди АҚШ мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Селеста Уолландер.

"Мудофаа вазирлиги Туркиянинг F-16 флотини модернизациялаш режасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди", – деди у журналистларга НАТО саммити доирасида бўлиб ўтган брифингда.

Туркияга F-16 қирувчи самолётларининг тўртинчи авлодини сотиш ғояси АҚШ Анқарани энг замонавий F-35 жанговар самолётларини етказиб бериш дастуридан чиқариб юборгандан кейин пайдо бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!