Паралимпиада-2024ʼнинг учинчи кунида 14 нафар пара спортчимиз курашларга киришади

Паралимпиада-2024ʼнинг учинчи кунида 14 нафар пара спортчимиз курашларга киришади

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг икки кунлик мусобақалари ортда қолди.

Кеча, 30 август куни ўтказилган мусобақаларда дунёнинг энг кучли пара спортчилари пара енгил атлетика, пара стол тенниси, пара-трек велоспорт, пара-камондан отиш, пара-отиш, пара-таэквондо ва пара-сузиш беллашувларида Паралимпия ўйинларининг совриндорлари аниқланди.

Паралимпиада-2024ʼнинг учинчи кунида 14 нафар пара спортчимиз курашларга киришади

Хабар берганимиздек, кечаги мусобақаларда пара енгил атлетика беллашувларининг аёллар ўртасидаги узунликка сакраш баҳсларида Асила Мирзаёва, эркаклар ўртасида Ф37 классида ядро улоқтириш дастурида Қудратуллахон Маʼруфхўжаев олтин медалларни қўлга киритди. Ядро улоқтиришда Толиббой Йўлдошев бронза медалига сазовор бўлди. Бу эса Ўзбекистоннинг матонатли пара спорт делегациясининг тўрт йилликдаги медаллар сонини 2 тадан олтин, кумуш ва бронзага етказди.

Паралимпиада-2024ʼнинг учинчи кунида 14 нафар пара спортчимиз курашларга киришади

Икки кунлик беллашувлар сарҳисобига кўра, Хитой терма жамоаси 12 та олтин, 9 та кумуш, 4 та бронза, жами 25 та медални қўлга киритган ҳолда етакчига айланган бўлса, мамлакатимизнинг матонатли спортчилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига мушарраф бўлди ва совриндорликка эга чиққан 48 давлатдан бирига айланди.

Паралимпиада-2024ʼнинг учинчи кунида 14 нафар пара спортчимиз курашларга киришади

Паралимпия ўйинларининг учинчи кунги мусобақалари остонасида 48 давлатнинг спортчилари у ёки бу даражадаги медалларга эга бўлган бўлса, 134 та давлатдан миллий терма жамоалар ҳозирча бирорта ҳам медални қўлга кирита олмади.

31 август куни Парижда 2024 йилги Паралимпия ўйинлари совринлари пара атлетика, пара стол тенниси, пара-трек велоспорт, пара-камондан отиш, пара-отиш, пара-таэквондо ва пара-сузиш бўйича топширилади.

Бугун, 31 август куни Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида 15 та спорт турида беллашувлар бўлиб ўтади. Шундан 7 тасида пара спортчилари ўйинларнинг 71 та медаллар жамланмаси учун курашларга киришади.

Паралимпиада-2024ʼнинг учинчи кунида 14 нафар пара спортчимиз курашларга киришади

Бугун кун давомида Париж-2024 баҳсларида ўзбекистонлик 14 нафар пара спортчи пара академик эшкак эшиш, пара енгил атлетика, пара велоспорт, пара сузиш, пара ўқ отиш ва пара таэквондо мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрга қадар давом этадиган паралимпия ўйинларида 182 та давлатнинг 4 минг 400 нафар пара спортчилари 549 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!