Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Исроилдан ўч олиш ҳақидаги буйруғи бажарилади

Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Исроилдан ўч олиш ҳақидаги буйруғи бажарилади

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Али Фадавийнинг маълум қилишича, ИРҚ раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Исроилдан ўч олиш ҳақидаги буйруғи бажарилади.

Бу ҳақда Tasnim хабар бермоқда.

Фадавийнинг сўзларига кўра, “Ҳамас” гуруҳи Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун Исроил расмийларига “тўлов” қилиш “Эроннинг бурчидир”. “Инқилобимиз раҳбарининг буйруқлари барча имкониятларимиз билан бажарилади. Ҳозирда бу Эроннинг қарзи”, деди Фадавий.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!