Ортиқча тўланган солиқ истеъмолчига қанча муддатда қайтарилиши керак?

Ортиқча тўланган солиқ истеъмолчига қанча муддатда қайтарилиши керак?

Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ортиқча тўланган солиқ суммалари қайтарилади.

Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш учун солиқ тўловчи солиқ органларига ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Аризага тўлов ҳужжатининг (чек, квитанция) нусхасини илова қилиш мумкин. Ортиқча тўланган солиқни қайтариш ҳақида ариза электрон солиқ хизматлари портали (https://my.soliq.uz/main/) орқали берилиши ҳам мумкин. Аризани кўриб чиқиш ва ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш 15 иш кунидан ошмаслиги керак.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш орқали қайтарилади. Ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш рад этилганда ёки қайтариш ҳақида қарор қабул қилинмаганда солиқ тўловчи судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!