Оқ уй АҚШ қуролли кучларига Венесуэла нефтининг камида яқин икки ойлик "карантин"ини таъминлашга эътибор қаратишни буюрди, деб ёзади Reuters манбага таяниб.
Исми ошкор этилмаган америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, бу президент Дональд Трамп маъмурияти Каракасга тўғридан-тўғри ҳарбий босим ўтказишга эмас, балки иқтисодий босимга эътибор қаратишини англатади.
Reuters суҳбатдошининг қўшимча қилишича, амалга оширилган саъй-ҳаракатлар Николас Мадуро ҳукуматига улкан босим ўтказмоқда ва агар Венесуэла ён бермаса, январь ойи охиригача иқтисодий фалокатга дуч келиши мумкин.
Оқ уй вакили томонидан қўлланилган "карантин" атамаси 1962 йилги Кариб инқирози давридаги ибораларга ишора қилади, ўшанда Жон Кеннеди маъмурияти очиқчасига уруш эълон қилишдан қочишга ҳаракат қилган, дея аниқлик киритди Reuters.
Декабрь ойида АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати Венесуэла нефти ортилган иккита танкерни тутиб олди ва учинчи кемани қўлга олишга тайёрланмоқда, дея таъкидлайди агентлик. Трамп маъмурияти Каракасни гиёҳванд моддалар савдоси ва нефть даромадларидан "ноқонуний режим"ни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланганликда айбламоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқнинг стенограммаси аниқланган.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.