Бадиий гимнастика бўйича Германия терма жамоаси сафида қатнашаётган Даря Варфоломеева биринчи ўринни эгаллади. 17 ёшли спортчи жаҳон чемпионатларида аллақачон олтита олтин медалга эга.
9 август, жума куни Германия терма жамоаси учун курашган, асли келиб чиқиши россиялик бўлган Даря Варфоломеева Париждаги Олимпиадада бадиий гимнастика бўйича кўпкураш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Тўртта машқда шмиденлик 17 ёшли спортчи жами 142,850 балл тўплади ва натижада Германиянинг ушбу спорт тури бўйича илк Олимпия олтинини қўлга киритди.
Иккинчи ўринни болгариялик Боряна Калейн (140,600), учинчи ўринни италиялик София Раффаэли (136,300) эгаллади.
Варфоломеева Барнаулда туғилган. Россияда гимнастикачи турли ўсмирлар мусобақаларида қатнашган ва 2019 йилда ота-онаси билан Германияга кўчиб ўтган ҳамда спорт фуқаролигини ўзгартирган.
Варфоломеева жаҳон чемпионатларида (2022, 2023) олтита олтин, тўртта кумуш ва битта бронза, Европа чемпионатида (2022, 2023, 2024) иккита олтин ва учта бронза медалига эга.
Эслатиб ўтамиз, Парижда россиялик гимнастикачилар Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли Олимпия ўйинларида иштирок этишига рухсат берилмаганидан кейин Россия терма жамоаси нейтрал мақомда чиқишдан бош тортди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.