Олимпиада-2024. Акбар Жўраев Ўзбекистон делегациясига илк кумуш медални олиб берди

Олимпиада-2024. Акбар Жўраев Ўзбекистон делегациясига илк кумуш медални олиб берди

Ёзги Олимпия ўйинларида оғир атлетика баҳслари ҳам бўлиб ўтди.

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев ўз совринлари орасига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медалини ҳам қўшиб қўйди. -102 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 ва умумий ҳисобда 404 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Хитойлик Лиу Ҳуан 406 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Бронза нейтрал мақомида қатнашган Евгений Тихонцовга (402) насиб этди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Париждаги медаллари 9 тага етди — 5 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!