Олимлар коронавирусни 40 дақиқада аниқлайдиган ускуна яратди

Олимлар коронавирусни 40 дақиқада аниқлайдиган ускуна яратди

Гонконг фан ва техника университети тадқиқотчилари коронавирусни қисқа вақт ичида аниқловчи қурилма ихтиро қилди.

«Микросуюқ чипларнинг янги технологияси туфайли қурилма коронавирусни 40 дақиқада аниқлай олади», — дейилади хабарда.

Таққослаш учун, ҳозирда коронавирусни аниқлаш учун ишлатилаётган технология бу жараён учун 1,5 соатдан 3 соатгача вақт сарфлайди.

Янги ускунанинг ишлаш тартиби бурун бўшлиғидан олинган намунани текширишга қаратилган.

Ҳар бир қурилма микрофлюид портатив PCR анализатори, дастлабки қайта ишлаш блоки, биотест чипи ва коронавирус нуклеин кислоталарини аниқлаш учун янги тўпламлар билан жиҳозланган. Бунда ускуна бир вақтнинг ўзида саккизта намунани текшира олади.

Аввалроқ, Хитой ҳукумати коронавирусга даво топилганини маълум қилган эди. Ухань шаҳридаги вирусология институти 2016 йилдаёқ Американинг Gilead Sciences биотехнологик компанияси томонидан яратилган «Ремдизивир»га патент олиш учун талабнома киритди.

Маълумот учун, Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 636 кишига етди. Мамлакатда умумий ҳисобда 31 161 та касалланиш ҳолати қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!